Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги мудхиш офатдан барчамизнинг қалбимизда оғриқ пайдо бўлди. Чуқур қайғудамиз. Яқинлари ва фарзандалридан айрилганларнинг дардига шерикмиз. Сел оқизиб кетиши натижасида ҳалок бўлганларнинг энг кичиги 6 ёш, каттаси эса 48 ёшлиги айтилди. Ҳалок бўлганларнинг яқинларига Аллохдан сабр сўраймиз.Айни кунларда оммавий ахборот воситалари орқали тоғли худудларда кучли ёмғир, сел келиши хавфлари тўғрисида огохлантиришлар бўляпти. Ёз фаслида фуқароларимиз тоғ ён бағрига, чўмилиш масканларига ташриф буюришлари кўпроқ кузатилади. Шу сабабли фуқароларимиздан об-ҳаво маълумотларидан келиб чиқиб тараддуд кўришлари, тегишли хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини истар эдик.Барча фаолларимизни Наманганда кузатилган офатдан жабр кўрганларга амалий ёрдам беришга чақириб қоламан.Отабек ЖИЯНБАЕВ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси.